Грецияда ўрмон ёнғини авж олди
Юнонистон шимолидаги беш вилоят маъмурияти ўрмон ёнғини сабабли аҳолини кўчириш зарурати юзасидан хабарнома юборди, деб ёзди Синьхуа.
Олов Афинадан 35 километр масофадаги Варнава қишлоғига етиб борган. Ўтни ўчиришга етти вертолёт, 12 самолёт ҳамда 250 дан зиёд ходим жалб қилинган. Афсуски, ёнғин ҳали тўхтагани йўқ.
“Reuters” агентлиги ёзишича, шамол ва иссиқ об-ҳаво аланга тез тарқалишига сабаб бўлмоқда.