Гўшт арзонлашадими?
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархи ўсиб боряпти. Бу чорвачилик ривожи ва рентабеллиги билан боғлиқ, албатта. Шундай пайтда бу масалани еча олган тажрибани ўрганиш ва қўллаш муҳимдир.
Фарғона вилоятида бепоён яйловлар йўқ. Ҳар қарич ер хисобли. Хўш, озуқа базасидан самарали фойдаланиш, гўшт етиштиришда таннархни арзонлаштириш учун нималар қилиш лозим?
Вилоят раҳбарияти табиий шароити ўхшаш Германия Федератив Республикаси тажрибасига мурожаат қилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг чорвачилик соҳасида фаолият юритувчи етакчи компанияларидан бири – “Schaumann GmbH” компанияси вакили Клаус-Петер Вюртсберг билан учрашди.

Мулоқотда чорвачилик, хусусан, наслли қорамолчиликни ривожлантириш, юқори маҳсулдор зотларни кўпайтириш, замонавий озиқлантириш технологияларини жорий этиш, соҳада илмий ёндашувни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хўш, Германия тажрибасини қўллаш гўшт нархига таъсир қила оладими? Буни, албатта, вақт кўрсатади.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА