“Google” орбитал маълумот марказини яратиш учун коинотга илк чипни юборди
“Google” ТPU биринчи AI чипини “SpaceX Falcon-9” ракетаси ёрдамида учирилган суньий йўлдошда коинотга жўнатди. Мазкур “Suncatcher” лойиҳаси доирасида компания коинот, жумладан радиация, чекланган қувват ва совутиш муаммоси шароитида ишончли иш олиб бориш қобилиятини синовдан ўтказади.
Ҳозирча чип қизиб кетмаслиги учун қисқа муддатли режимда ишлаши айтилмоқда.
2027 йил “Google” лазер орқали маълумот алмашиш ва мураккаброқ ҳисоб-китоб амалга ошириш имконига эга яна икки сунъий йўлдош учиришни режалаштирган. Охир-оқибат корхона AI вазифасини параллел равишда қайта ишлаш учун ягона ҳисоблаш кластерига уланган 81 сунъий йўлдошдан иборат орбитал маълумот маркази яратиш масаласини кўриб чиқяпти.
С.Раҳимов, ЎзА