“Google” Австралияда фаолиятини тўхтатиши мумкин
“Facebook” раҳбари Марк Цукерберг Австралия ҳукуматини технологик гигантлар бўйича қонунни қабул қилмасликка кўндира олмади, деди мамлакат молия вазири Жош Фрайденберг “ABC” га берган интервьюсида.
Австралияда ҳукумат ташаббуси билан йирик технологик компаниялар фаолияти учун тўловлар борасида маҳаллий ҳукумат билан келишиши лозимлиги тўғрисида қонун ишлаб чиқилмоқда. Мазкур келишувга эришилмаса, давлат томонидан қўйилган ҳакам ишга жалб қилинади.
Шундан сўнг “Google” Австралияда фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини маълум қилган. “Facebook” ҳам тармоқнинг мамлакатдаги янгиликлар бўлими ёпилиши эҳтимолидан огоҳлантирди.