Глобал ўзгаришлар шароитида Янги Ўзбекистон (+видео)
“Дунёга назар” таҳлилий дастури
Сўнгги йилларда халқаро муносабатлар тизимида юз бераётган кескин ўзгаришлар, геосиёсий қарама-қаршиликлар ва иқтисодий ноаниқликлар давлатлардан ташқи сиёсатни янада прагматик, мувозанатли ва миллий манфаатларга йўналтирилган тарзда олиб боришни талаб этмоқда.
Шундай мураккаб шароитда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати очиқлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва амалий натижадорлик тамойилига асосланган ҳолда шаклланмоқда, дейиш мумкин.
Юртимизнинг халқаро майдондаги фаол дипломатик ташаббуслари, стратегик шериклик географиясини кенгайтириш, минтақавий мулоқот механизмларини ривожлантиришга уриниши ҳамда глобал кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича конструктив позиция намоён этиши айни прагматик ёндашувнинг яққол ифодасидир.
- Янгиланаётган “Ўзбекистон-2030” стратегиясида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун қандай мақсадлар белгиланган?
- Ҳозирги геосиёсий шароитда республикамиз ташқи сиёсати қайси стратегик мақсадларга хизмат қилмоқда?
- Яқин Шарқ йўналишидаги дипломатик фаоллик диёримизнинг глобал миқёсдаги ташқи сиёсий мавқеини қай даражада мустаҳкамлаяпти?
- Ўзбекистон – Покистон ҳамкорлиги минтақавий барқарорлик, хусусан Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги мулоқотга нечоғли ижобий таъсир кўрсатмоқда?
ЎзА ушбу саволларга атрофлича жавоб бериш орқали муҳим жараёнларни холис баҳолаш, ўлкамиз ташқи сиёсатида кузатилаётган асосий тенденциялар, муҳим дипломатик қадамлар, стратегик ҳамкорликнинг мамлакат тараққиётига таъсири хусусида фикрлашиш учун экспертларни суҳбатга чорлади.
Кўрсатувни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LJqoyXU9AKI" title="Global o‘zgarishlar sharoitida Yangi O‘zbekiston" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ўткир АЛИМОВ, Искандар ИСМАТОВ (видеомуҳандис), ЎзА