Глобал эътироф: Ўзбекистоннинг сув соҳасидаги ютуқлари БМТ Форумида тақдим этилди
Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича юқори даражадаги Форумида иштирок этмоқда.
2026 йилда Ўзбекистон, Хитой, Сан-Томе ва Принсипи БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларининг 6-кўрсаткичи бўйича сезиларли ютуқларга эришган мамлакатлари эътироф этилди.
Ўзбекистонда сув стресс кўрсаткичи 2017 йилдаги 169 фоиздан 2022 йилда 122 фоизгача пасайиб, 47 та пунктга камайган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Тимур Бутунбаев Форумда сўзга чиқиб, Форум иштирокчиларини Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг 6-мақсади бўйича эришилган натижалар билан таништирди.
Форумда Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги институционал ва ҳуқуқий ислоҳотлар, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, сув хўжалигини рақамлаштириш ҳамда Ўзбекистон минтақавий сув дипломатиясини ривожлантириш масалалари бўйича маъруза қилинди.
ЎзА