Ғиждувонликлар ҳам сайловда фаол қатнашмоқда
Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги барча сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда.
Овоз бериш жараёни аҳолининг фаол иштироки билан бошланган. Булар орасида биринчилардан бўлиб туман ҳокими Шерзод Ашуров ҳам ўз оила аъзолари билан овоз бериш жараёнида иштирок этди.

541-сайлов участкаси Ғиждувон туманидаги 1-мактабда жойлашган. Айни пайтда мазкур участка ҳудудида рўйхатда турган сайловчиларнинг аксарияти Президент сайловида иштирок этмоқда.

– 9 июль сайлов куни эканлигини эшитган кунимдан буён ўзим хоҳлаган номзодга овоз бериш ҳақида жиддий ўйладим, – дейди мазкур участка ҳудудида рўйхатда турувчи сайловчи Шуҳрат Ҳайдаров. – Бугун эса юртимиз келажагига бефарқ эмаслигимни амалда исботладим.
Зариф Комилов, ЎзА