Гиёҳвандлик занжири узилди...
Тошкент вилояти ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари доирасида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Зангиота туманида ўтказилган назорат тадбирида 29 ёшли шахс (С.М.) 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга 3 миллион 300 минг сўмга сотаётган вақтида ходимлар томонидан далилий ашё билан қўлга олинди.

Дори воситаларининг манбасини аниқлашга қаратилган суриштирувлардан сўнг тадбир давом эттирилиб, ушбу шахсни дори билан таъминлаётган (У.У.)нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Ушбу шахс хонадонида 796 дона турли ном ва кўринишдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаётгани аниқланиб қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, вилоят бўйлаб гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишидаги тадбирлар давом этмоқда.
А.Мусаев, ЎзА