Гиёҳванд моддаларни чегарадан олиб ўтиб пуллаётганлар қўлга олинди
Фарғонада қўшни давлатдан гиёҳванд моддаларни олиб ўтиб, унинг савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олиниб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.
Фарғонада қўшни давлатдан гиёҳванд моддаларни олиб ўтиб, унинг савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олиниб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.
Фарғона туманида яшовчи Шавкат Алижонов бир гуруҳ шахслар - Азамат Мухторов, Умиджон Камолов ва Алберт Саркисовлар билан жиноий тил бириктириб, гиёҳванд моддалар савдосига қўл урди. Текин мўмай даромад топиш иштиёқи уни тўғри йўлдан адаштириб, жиноят кўчасига етаклади. Унга қўшни давлатдан гиёҳванд моддалар келтириб сотиш энг даромадли ишдек туюлди.
Шавкат шу мақсадда Умиджон Камолов билан Андижон вилоятида жойлашган «Дўстлик» чегара божхона пости орқали Қирғизистон Республикасига ўтди. Ўш шаҳрида яшовчи Зиё ва Сардор исмли шахслар билан учрашиб, Сардорнинг Ўзган шаҳридаги уйига боришади. Ш Алижонов 5 минг доллар эвазига бир килограмм миқдоридаги «опий» гиёҳвандлик воситасини сотиб олади.
Шундан сўнг жиноят ҳалқасига Азамат Мухторовни хам тортади. У Азаматга қўнғироқ қилиб, чегарадаги айланма йўллар орқали Қирғизистон Республикасининг Қадамжой туманига келишини тайинлайди. Азамат Қадамжойда Шавкатдан қора пакетга ўралган холдаги бир килограмм «опий» гиёҳвандлик воситасини олиб, яна ўша айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтади.
Ш.Алижонов «опий» гиёҳвандлик воситасини Фарғона шаҳрида махсус харидорга 92 миллион сўмга сотган. Бузоқнинг югургани сомонхонагача деган ибора бежиз айтилмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Шавкат ва унинг шериклари қўлга олиниб, суднинг «қора» курсисига ўтиришди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида ушбу жиноят иши атрофлича кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан Шавкат Алижонов 11 йил, Азамат Мухторов 10 йилу 6 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Жиноятнинг бошқа иштирокчилари ҳам қилмишларига яраша жазо олди. Ўйламай босилган қадам охир-оқибат уларни жиноятчи сифатида панжара ортига етаклади.