“Gian Bros textile”нинг экспортбоп маҳсулотлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Nazman” текстиль корхонаси таркибида “Gian Bros textile” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган.
Аёллар ва болалар учун текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ушбу корхона бугунги кунда Россия давлатига 115 минг АҚШ доллари миқдоридаги экспортни амалга оширган. Ҳозирги кунда бу ерда 60 нафар киши меҳнат қилмоқда.
[gallery-15580]
Корхона мутасаддилари келгусида фаолиятни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда чет давлатлар брендлари билан ишлашни мақсад қилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА