Германияда намойишчилар ва полиция тўқнашди
Германияда ҳукуматнинг мажбурий ҳарбий хизмат режаси ва ижтимоий харажат қисқартирилишига қарши намойиш чоғи полиция ва оломон ўртасида тўқнашув юзага келди.
Германияда "Z авлод тартибга солади” – “Gen Z regelt" ёшлар ташаббуси чақириғи билан кўплаб шаҳарларда Бош вазир Фридрих Мерцга, ҳукуматнинг мажбурий ҳарбий режаси, ижтимоий харажат қисқариши, ирқчилик ва иқлим сиёсатига қарши намойиш бўлиб ўтди.
Маҳаллий матбуотда эълон қилинган хабарларга кўра, Лейпциг шаҳрида 2 500 га яқин одам тўпланган.
Бир гуруҳ норозилар шаҳар жанубига қараб юрган. Улар йўлида чиқинди идишларини ағдарган, мушак ёқиб, полициячилар устига ирғитган.
А.Маматов, ЎзА