Германияда Мерц ҳукуматидан норозилар бирлашмоқда
DW хабар беришича, Германия қайта бирлашганининг 36 йиллиги даврида немислар мамлакат сиёсий раҳбарларидан норози. Улар сунъий интеллект, Россия ва Дональд Трамп туфайли юзага келган муаммолар ҳал этилишига ишонишмаяпти.
3 октябрь – 1990 йил Ғарбий ва Шарқий Германия бирлашган кун нишонланиши арафасида “Infratest dimap” компанияси 1303 нафар овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчи ўртасида ушбу воқеага шахсий муносабатини баҳолаш учун сўров ўтказди. Уларнинг 20 фоизи ўзини шарқий немис деб билади, 44 фоизи бу ҳодисани шахсий афзаллик дея баҳолаган. Респондентларнинг атиги тўртдан бири қўшилиш уларга сезилмаганини таъкидлаган.
Ғарбий германияликларнинг ярмидан кўпи бирлашиш шахсий ҳаётга жиддий таъсир кўрсатмаганини таъкидлаган. Қолган ярми иккига бўлинган: 19 фоизи бирлашиш ижобий натижа бергани, 18 фоизи эса салбий ҳолат келтириб чиқарганини айтган.
Сентябрь ойида Германиянинг 3 федерал штатида сайлов бўлиб ўтди. Ҳудудлардан иккитаси – шарқий штатларга сайловчиларнинг умуммиллий кайфиятини текшириш воситаси сифатида қаралди. Натижа, айниқса, Канцлер Фридрих Мерцнинг ўнг марказ Христиан-демократлар партияси учун умидсиз чиқди.
А,Маматов, ЎзА