Гендер стереотипларга қарши кураш
Бухорода Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Фридрих Эберт номидаги жамғарма молиявий кўмагида “Бағрикенгликни мустаҳкамлашда ОАВ ва фуқаролик жамиятининг роли: гендер стереотипларга қарши курашиш” тренинги бўлиб ўтди. Унда нодавлат нотижорат ташкилотлари, журналист ва блогерлар қатнашди.
Тренингда интерактив услублардан фойдаланилган ҳолда иштирокчиларнинг фаолликлари таъминланди. Давлат ва жамият ҳаётида бағрикенгликнинг роли ва аҳамияти муҳокама этилди. Биз бир оила фарзандларимиз видеоролигининг такдимоти ўтказилди. Жамиятда гендер тенгликнинг асосий тушунчалари ақлий ҳужум асосида тушунтириб берилди. Оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларда шаклланган гендер стереотиплари мисоллар асосида муҳокама этилди.
[gallery-11737]
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар материалларининг таҳлилига бағишланган кичик маърузалар тингланди. Айниқса, мен бағрикенгликни қандай тушунаман мавзуси баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Тренерлар бағрикенглик, диний бағрикенглик маърузаларининг ёритилишида журналист позициясини қизиқарли услублар асосида кўрсатиб беришди.
Фикрлашдан тўхташ мумкинми, ахборотда янги фикрлар, дезинформация ва ёлғон фактлар интерактив машғулотлар ҳамда тақдимотлар орқали тушунтирилди. Семинар тренингнинг иккинчи кунида замонавий журналистиканинг янги жанрлари ҳақида маълумот берилди. Гендер мавзулардаги материалларни қандай қилиб аудиторияга тақдим этиш, таҳлилий материалда муаммони ўрганиш усуллари, Киберхавфсизлик муаммолари, журналистнинг касб ахлоқи мезонлари тушунтириб ўтилди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА