Ғазога ёрдам йўли тўсилди
Фаластинга юк кириши тўхтатилгач, кеча ёрдам олиб кетаётган машиналар Мисрга қайтарилди, деб ёзди “Euronews” нашри.
Исроил агар АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигидаги мўрт сулҳ узайтирилмаса, ХАМАС учун “қўшимча оқибатлар” келиб чиқиши мумкинлигидан огоҳлантиргани учун кескин танқидга учради.
Айни пайт Қоҳира ва Доҳа Исроилни очликдан қурол сифатида фойдаланиб, инсонпарварлик қонунини бузганликда айблаб чиқди. Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулаттий барча томонларни келишувни якунига етказиш ва 19 январда кучга кирган келишувни ҳурмат қилишга чақирди. Уч бўлимдан иборат битимнинг биринчи босқичи бир неча кун олдин тугади. Афсуски, томонлар иккинчи босқич бўйича келишувга эриша олмаган.
– Иккинчи босқичда ҳар бир томон ўз мажбуриятини бажариши керак, – деди Абдулаттий. – Узлуксиз ёрдам кўзда тутиладиган келишувга эришилиши зарур. Жамоавий жазо ва очликдан рақобат йўлида фойдаланилишига йўл қўйиб бўлмайди. Мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган бу ҳолат халқаро ва гуманитар ҳуқуқ қўпол бузилишини англатади.