Ғазо секторида госпиталга ҳужум қилинди
Араб ОАВ, хусусан, Al Hadath телеканали кеча Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари ракеталари Ғазо секторидаги "Аль-Маамадани" касалхонага тушгани тўғрисида хабар бердилар. Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганлар сони 300 дан ошган, беш юздан зиёд киши яраланган.
ХАМАС касалхонага ҳужумни геноцид жинояти, деб атади. Ҳаракат жаҳон ҳамжамиятига мурожаат этиб, Исроил ҳокимиятининг агрессиясини тўхтатиш учун “масъулиятни зиммасига олишни ва вазиятга кечиктирмай муносабат билдиришни” сўраган.

Исроил Мудофаа армияси Ғазодаги касалхонага ҳужум Фаластин анклавидан янглиш отилган ракета натижасидир, бунинг учун “Ислом жиҳоди” ташкилоти масъулдир, деб баёнот берган.
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилган. Al Mayadeen телеканалининг маълум қилишича, у бугун, 19 октябрда Иорданияда АҚШ Президенти Жо Байден иштирокида режаланган учрашувда қатнашишдан воз кечиб, Рамаллаҳга қайтиб кетган.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазири Мэй Кайле БМТга, халқаро ва гуманитар ташкилотларга мурожаат этиб, Исроил ҳокимияти томонидан Фаластин халқига геноцид сиёсатидан қутқаришни сўраган.
Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроиллик ҳарбийларнинг кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлган Ғазодаги касалхонага ҳужумда алоқадор эмаслигини айтиб чиққан. “Бу террорчиларнинг иши”, деган.
ХАМАС ҳаракати раҳбари Ҳолид Машал мусулмонларни Исроилнинг бутун дунёдаги элчихоналари яқинида норозилик акциялари ўтказишга чақирди.
Исроил Президенти Ицхак Герцог ОАВни фаластинликларнинг ўйламасдан қилган баёнотларини кўчириб босишда айблади. “Исломий жиҳод” Исроил томонидан касалхонага ҳужум бўйича қўйилган масъулликни рад этиб чиққан.

Россия ва Бирлашган Араб Амирликлари 18 октябрда БМТ Хавфсизлик кенгашини чақириш ташаббуси билан чиқишди. Хитой ҳам бу ташаббусни қўллаган. ХАМАС етакчиси Ғазо секторидаги жиноятлар учун АҚШ айбдор, деб баёнот берган. Пенгатон Исроилни уруш қоидаларига амалга қилишга чақирган. Миср ҳужумларни қоралаб, гуманитар ҳуқуқнинг бузилаётганини таъкидлаган. Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ҳодисани гуманитар нормаларга мувофиқ эмаслиги тўғрисида гапирган. Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған халқаро ҳамжамиятни Ғазо секторида “мисли кўрилмаган шафқатсизлик”ни тўхтатишга чақирган. Ташқи ишлар вазирлиги касалхонага ҳужумни ваҳшийлик, деб атаб, халқаро адолат олдида жазо муқаррарлиги тўғрисида баёнот берди. ЮНИСЕФ воқеани қоралаб, барча тинч аҳолини ҳимоясига чақирди ва анклавга гуманитар йўлак очишни таъминлашга чақирди. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти касалхона ҳужумини қоралади. Сурия Ғазодаги ҳужумларда Ғарбни айблади. Халқаро Қизил Ой қўмитаси касалхоналар ҳужумлардан ҳимояланиши кераклигини эслатган.
БМТдаги араб мамлакатлар гуруҳи Ғазода оташкесинни тўхтатишни талаб қилиб чиқди. Буюк Британия барча иттифоқдошлари билан мазкур ҳужумни текшириш юзасидан кенг ишлар олиб боришини айтди. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк касалхонага ҳужум айбдорларининг барчаси жавобгарликка тортилиши керак, деб баёнот берди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳужумни қоралаб, касалхона ва тиббиёт ходимлари ҳалқаро гуманитар ҳуқуқ билан ҳимояланганини хотирлатди. АҚШ Президенти ёрдамчиларига ҳужум бўйича тўлиқ маълумот тўплашга топшириқ берди. Эрон Президенти Иброҳим Раисий ҳужумни ҳарбий жиноят, деб атади, унда АҚШ ва Исроилни айбдор, деб баёнот берди.
Мамлакатда ҳужум қурбонлари учун мотам эълон қилди. Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен “ҳужумни оқлашга ҳеч қандай асос йўқ”, деган ва айбдорларни жазолашга чақирди.
Аброр Хон, ЎзА