Гандболчи қизлар Андижонда беллашмоқда
Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида қизлар ўртасида гандбол мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимизда маҳалла ёшларини спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақалари юқори кўтаринкилик билан ўтказиб келинмоқда.
[gallery-31336]
Андижон шаҳридаги универсал спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” учун қизлар ўртасида ўтказилаётган гандбол мусобақасининг республика босқичида мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичларида 1-ўринни қўлга киритган маҳалла жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Қизиқарли ва муросасиз баҳслар асосида ўтаётган ўйинларда ҳар бир жамоа ўзининг маҳорат, ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган интилишини намоён этмоқда.
Мусобақалар шу йил 12 сентябрга қадар давом этади.
Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари