ФВВ академияси курсанти Осиё чемпионати совриндори бўлди
Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида армрестлинг спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Хусусан, мамлакатимиз терма жамоаси сафида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси курсанти Ислом Ибодов ҳам муваффақиятли иштирок этиб, юксак натижаларни қайд этди.
Мусобақа якунларига кўра, 70 килограмм вазн тоифасида Ислом Ибодов чап қўл баҳсларида фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, ўнг қўл йўналишида 3-ўринни қўлга киритди ва бронза медаль билан тақдирланди. Шунингдек, курсант Ислом Ибодов жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Ушбу муваффақият курсантнинг спортга бўлган қатъий интилиши, мунтазам ва самарали машғулотлари, шунингдек, мураббийлар томонидан олиб борилган пухта тайёргарлик ишлари натижаси. Мазкур натижа Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда спорт соҳасида эришилаётган ютуқларнинг яна бир амалий ифодасидир.
Гулноза Бобоева,
ЎзА