Футболчи қизлар тантанали кутиб олинди
Сурхондарё вилоятида ўтказилган мактаб ўқувчи-қизлари ўртасида футбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасида иштирок этган жамоалар Нукус темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.
Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикасидан Амударё туманидаги 37-сонли умумтаълим мактаби ҳамда Бўзатов туманидаги 10-сонли умумтаълим мактаби қизларидан тузилган жамоалар муносиб иштирок этди.

Тадбирда соҳа раҳбарлари, туман мутасаддилари, мактаб жамоалари ва ота-оналар иштирок этиб, футболчи қизларни қўлга киритган ғалабаси билан муборакбод этди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақада Бўзатов тумани 10-сонли умумтаълим мактаби жамоаси фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб қизлар ташкилотчилар томонидан бош соврин – “Damas” автомобили ҳамда 200 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.