Футбол: Кубок учта стадионга олиб борилади
Ўзбекистон Суперлигасининг жорий мавсумдаги чемпион жамоа номи 12 ноябрь куни ўтадиган 26-турда аниқ бўлади.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионлиги учун кураш "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" клублари ўртасида кечишини инобатга олган ҳолда ҳар учала жамоа иштирокида ўйинлар ўтадиган стадионга кубок олиб борилиши режалаштирилмоқда. Мақсад Суперлигасининг махсус чемпионлик кубогини ўша омадли жамоа мухлислари гувоҳлигида топшириш.
Чемпионлик учун даъвогар иккита жамоанинг ўйини Тошкентда кечишидан келиб чиқиб, ғолибларга тақдим этиладиган олтин медаллар пойтахтда қолдирилади. Чемпионлик Наманган клубига насиб қилган тақдирда совринлар водийга алоҳида етказиб берилади, дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарида.
Т.Рўзиев, ЎзА