Фуқаролар мурожаатлари бўйича онлайн қабул ўтказилди
Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори Ф.Раҳматулллаев томонидан Хоразм вилоятида видеоконференция алоқа воситаси орқали онлайн қабул ўтказилди.
Унда вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлик хизмати пробация бўлимининг масъул ходимлари иштирок этди.

Қабулда жами 17 нафар фуқародан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 5 таси алимент қарздорлигини ундириш, 2 таси қарз ундириш, 6 таси жиноий жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, 4 таси бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил қилади.

Қабул давомида жами 17 нафар мурожаат кўриб чиқилиб, улардан 6 таси ижобий ҳал қилинди, 11 та мурожаатни ҳал этиш қўшимча муддат талаб этганлиги сабабли, алоҳида назоратга олиниб, ижроси бўйича масъулларга аниқ вазифалар топширилди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири