Францияда янги ҳукумати шакллантирилишининг муддати маълум қилинди
Янги ҳукумат таркиби 20 нафар вазир ва уларнинг ўринбосарларидан иборат бўлади.
Францияда мамлакатнинг янги ҳукумати шакллантирилишининг эҳтимолий муддати маълум қилинди.
REGNUM бу ҳақда Елисей саройи баёнотига таяниб хабар беради. Расмий маълумотга кўра, бош вазир Жан Кастекс 6 июлга қадар янги ҳукуматни шакллантириши мумкин. Янги ҳукумат таркиби 20 нафар вазир ва уларнинг ўринбосарларидан иборат бўлади.
Франция Президенти Эммануэл Макронва Кастекс бу борада маслаҳатлашувни давом эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалги бош вазир Эдуар Филипп истеъфосидан кейин 3 июлда Макрон ўз маъмурияти раҳбари ўринбосари Кастексни янги бош вазир этиб тайинлаганди.