Францияда таълим тизимидаги муаммолар оммавий норозиликларга сабаб бўлди
Францияда ўқитувчилар етишмовчилиги ва мактаб биноларининг яроқсиз аҳволига қарши бошланган талабалар ҳамда ўқувчиларнинг норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетди. Натижада мамлакат бўйлаб 400 дан ортиқ мактаб ва таълим муассасалари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.
Мамлакат ички ишлар ва адлия органларининг маълумотларига кўра, намойишчилар мактабларга ўт қўйиш, жамоат транспорти ва автомашиналарни ёқиш ҳамда полиция билан тўқнашувлар содир этган.
Франция таълим вазири Эдуар Жеффрей мактаблар ёпилишини тасдиқлаган бўлса, Адлия вазири Жеральд Дарманен намойишлар аллақачон оддий эътироздан жамоат тартибини бузиш жиноятига айланганини таъкидлади. Тартибсизликлар бошланганидан бери 2 мингга яқин киши қўлга олинган.
Жеффрейнинг қўшимча қилишича, зўравонликларда фаол қатнашаётган гуруҳларнинг ҳаммаси ҳам мактаб ўқувчилари эмас.
Ушбу тўполонлар ортида сўл қанот сиёсатчилари ва “Итоатсиз Франция” (LFI) ҳаракати турганлиги ҳақида хабарлар тарқалди, аммо партия вакиллари бу айбловларни рад этмоқда.
Тартибсизликлар қўшни Бельгияга ҳам таъсир ўтказиб, Льеж шаҳридаги айрим ўқувчилар эътирозларга қўшилгач, маҳаллий ҳокимият жума куни шаҳардаги мактабларни ёпиш бўйича чоралар кўришини маълум қилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА