Франция ташқи сиёсат идорасида учрашув
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Париж шаҳрида Франция Республикаси Европа масалалари ва ташқи ишлар вазирлиги Осиё ва Океания департаменти директори Бертран Лортолари билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франциянинг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда ушбу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Жаноб Лортолари Франция ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда Ўзбекистон томонидан кўрсатилган ёрдамни юқори баҳолади ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида мамлакатимиз билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Томонлар, шунингдек, афғон муаммоси бўйича халқаро ҳамжамиятнинг яхлит позициясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидладилар.
Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида БМТ шафелигида афғон халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро хаб ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Бундан кейин ҳам Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати