Франция 2030 йилга келиб ракета ва дрон захирасини 400 фоиз оширмоқчи
Тез кунларда Франция ҳукумати 2030 йилгача дрон ва ракета ишлаб чиқариш учун 8,5 миллиард евро ажратиш кўзда тутилган янги қонунни тақдим этади.
“Politico” нашри таъкидлашича, ҳужжатда бу “уруш иқтисодиёти”га тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилаётгани айтилган.
Лойиҳада 2027 йил мудофаа харажатини 63,3, 2030 йилгача аста-секин 76,3 миллиард еврогача ошириш белгиланган. Камикадзе дронлари 400 карра, “AASM Hammer” бошқариладиган бомбалари 240 баробар, “Aster” ва “Mica” ракеталари 30 фоиз кўпаяди.
С.Раҳимов, ЎзА