ФОТОФАКТ: Тошмасжид ҳақида биласизми?
Навоий вилояти Қизилтепа тумани Ванғози қишлоғидаги Тошмасжид меъморий мажмуаси XVI асрда бунёд этилган.
Навоий вилояти Қизилтепа тумани Ванғози қишлоғидаги Тошмасжид меъморий мажмуаси XVI асрда бунёд этилган.
Тошдан тиклангани учун халқ орасида Тошмасжид номини олган бино 70 см баландликдаги супага қурилган. Унинг кўркам ҳажмий-маконий композициясининг марказий қисмида баланд пештоқ ва йирик мовий гумбаз ажралиб туради. Масжиднинг 24х40 метр катталикдаги умумий биносида 2 та йирик ва 16 та бир хилдаги майда гумбазлар билан ёпилган ягона хона бор.
Масжид ёнида гўзал услубда қурилган минора бор. Унинг баландлиги 24 метр бўлиб, пастки қисмининг асос айланаси 3,8 метрни ташкил этади. Пойдевори тошдан терилган.




