Фирибгарнинг сири фош бўлди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Ибн Cино номидаги маҳаллада яшовчи Латиф Шодиев (исм-шарифлар ўзгартирилди) тўрт йигитни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни қуюқ ваъда қилиб, уларни чув туширади.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Ибн Cино номидаги маҳаллада яшовчи Латиф Шодиев (исм-шарифлар ўзгартирилди) тўрт йигитни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни қуюқ ваъда қилиб, уларни чув туширади.
Хорижда ишлаб, йирик сармоя топишни режлаштирган жабрланувчилар Л.Шодиевнинг ваъдалари ёлғон эканига ишонч ҳосил қилгач, бу ҳақда ички ишлар идорасига мурожаат этади. Шундан сўнг масалани ўрганган қонун посбонлари жорий йилнинг январь-апрель ойида у маҳалладош тенгқурлари 23 ёшдаги Аббос Саидовдан 1000, Соли Тўраевдан 1 минг 500, тумандаги Муқимий номли кўчада яшайдиган Низом Ҳайдаровдан 2 минг 500 ва Кўклам маҳалласилик 22 ёшдаги Жаҳон Валиевдан 1000 доллар олиб, бу пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани аниқланади.
– Яна бир ҳолатда эса енгил автомашина савдоси билан боғлиқ шу турдаги жиноят содир этилгани маьлум бўлди, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, капитан Ф.Тошбоев. –Шўрчи тумани Тула маҳалласида яшайдиган Пўлат Ҳакимов Денов туманидаги Шамолли маҳалласилик Азиз Аллаевга тегишли “Дамас” русумли автомашинасини 19 миллион 600 минг сўмга савдолашиб, ўша куни унга 11 миллион сўм пулни нақд санаб беради. Қолган пулни ўша йил октябрь ойига қадар беришга келишади. Бироқ, П.Ҳакимов белгиланган муддатда қолган пулни ҳам берганида А.Аллаев ундан қўшимча 15 миллион сўм пул талаб қилади. Бир неча йиллик тортишувга сабаб бўлган бу иш билан эндиликда ҳуқуқ-тартибот идоралари шуғулланиб, қонуний тўхтамга келади.
Айни пайтда ҳар икки ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув олиб борилмоқда.