Фирибгарнинг нияти амалга ошмади
Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Натижада фуқаро О.А. (муқаддам судланган) фуқаро Ч.Б.нинг ишончига кириб Бухоро туман “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан унинг синглиси номига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ажратилган 7 сотих ер майдонини 105 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари ва 200 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА