Фирибгарлик ҳолати фош қилинди
ДХХ Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан жорий йилнинг 3 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Тадбир жараёнида Андижон вилоятида яшовчи Ш.М. ўзининг яқин алоқалари ва таъсир доираси мавжудлигини айтиб, фуқарога менежерлик сертификатини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У мазкур хизмат эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, пул маблағини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
А.Мусаев, ЎзА