Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалига Туркиядан таниқли мутахассис, “Medicana Hospitals Group Istanbul Atakoy Hospital” профессори Озгур Кличекмез келди.

Профессор бир қатор беморларда қалқонсимон безда микротўлқинли абляция амалиёти бўйича операция ўтказди ва бу борада филиал жарроҳларига маҳорат дарси ўтди. 

Мазкур операция айни пайтда дунёдаги етакчи клиникаларда қўлланилаётган янги, самарали ва хавфсиз амалиёт бўлиб, чоксиз, наркозсиз амалга оширилади ва бемор тез тикланади. 

Филиал мутахассисларининг қайд этишича, амалиёт ўтказилган беморлар ўзини яхши ҳис қилмоқда ва операциядан сўнг қисқа фурсатда одатий турмуш тарзига қайтган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиалда замонавий жарроҳлик амалиёти бажарилди