Фикрсиз ақлнинг занги бўлади...
Инсон яшар экан, атроф-муҳитга ўзининг одил ва оқилона муносабатларини билдириш билан бирга, шу жараёнларга бевосита алоқадор бўлиб хизмат қилади.
Инсон яшар экан, атроф-муҳитга ўзининг одил ва оқилона муносабатларини билдириш билан бирга, шу жараёнларга бевосита алоқадор бўлиб хизмат қилади. «Бир хил фикрлаш, бу — фикрламаслик, фикрлаш эса шахсий жараён», дейди мутафаккирларимиз.
Мана икки ой давомида таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, БМТ болалар жамғармаси, ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Халқ таълим вазирлиги мутасаддилари ҳамкорлигида мактаб ўқувчиларининг билим ва кўникмаларини синаш, улар орасида мустақил фикрлайдиган иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида «Нима деб ўйлайсиз...? » рукнидаги иншолар танлови республикамиз бўйлаб кенг миқёсида ўтказилди. Шу ва шу каби танловлар ва тадбирлар карантин шароитида бизнинг бўш вақтимиздан унумли фойдаланишга, ўқиб изланишга, мустақил фикрларимизни ёзма баён этишга ундади. Олти йўналишда олиб борилган жами 7000га яқин ўқувчилар иштирок этган, мақсади ёшларни эркин фикрлашга ўргатиш, мустақил муаммоларни еча оладиган, креатив фикрли ёшларни аниқлашга қаратилган иншолар танлови ўз навбатида юртимизнинг янги- янги иқтидор ва истеъдод эгаларини кашф этди. Охирги олти ой давомида дунё сиёсатидаги кескин ўзгариш, инсонларни карантин дегани фақат уйда қолиш эмас, балки мен ва мен каби ўқувчи ёшлар пандемия даврида уйда қолиб, вақтдан унумли фойдаланиш.
Ўттиз саккизта яхши деб топилган иншолар, битта рағбатлантирувчи ўрин, тўққизта ғолиб ичидан иккинчи ўринни олишим бу менинг эмас, аввало, таълим масканимдаги меҳнаткаш, жонкуяр устозларимнинг берган етарлича билим ва кўникмаларининг натижасидир. Вазирлар маҳкамаси таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари Улуғбек Ташкенбаевбилдирган табриклари биз ёшларга берилган юксак ишонч, менга катта илҳом беради. ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Дипа Шанкар хонимнинг Таълим инспекциясига ушбу танлов ҳамкорликда ташкил қилингани учун миннатдорчилик билдирар экан, видеоконференция тўғридан-тўғри эфирга узатилаётганидан фойдаланиб барча иштирокчиларга, Ўзбекистон ёшларига билдирган табриклари, ҳар биримизнинг кўнглимизга фахр туйғусини уйғотди. Келажак эринчоқ, дангасалар қўлида эмас, ўз соҳасининг билимдонлари, етук мутахассислар қўлида бўлиши керак. Эртадан деган гапни қўйинг, изланишларни бугундан, ҳозирдан бошланг! Ҳазрат Бедил бобом айтганларидек:
Фикрсиз ақлнинг занги бўлади,
Илм-ла эговла янги бўлади.
Ойнадан ибрат ол бир кун артмасанг,
Устида бир энлик чанги бўлади.
Нафиса Абралова,
ЖДПИ академик лицейи ўқувчиси