Фикрат Садихов: "Ўзбекистон нуфузли мамлакат"
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги жуда ҳам нуфузли давлат. Шунингдек, Озарбайжон билан икки томонлама шаклда фаол ҳамкорлик қилаётган туркий тилли давлат. Бу ҳақда сиёсатшунос, Ғарбий-Каспий университети профессори Фикрат Садихов 1news.az янгиликлар сайтига берган интервьюсида таъкидлади.
— Биз учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги роли ўта муҳим. Диний ва тарихий илдизлар, этник яқинлик муайян маънода икки томонлама муносабатларимизнинг боғловчи бўғини ҳисобланади. Бундан ташқари, Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳам бугунги тарихий воқелик – янги геосиёсий реаллик муҳитида ҳам муҳим роль ўйнайди. Мамлакатларнинг бир қатор минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан позициялари ўхшаш. Давлатларимиз ўртасида катта сондаги ҳужжатлар, келишувлар имзоланган, ҳар икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари ташкиллаштирилган.
Озарбайжон президентининг ташрифи икки томонлама муносабатларнинг янада динамик ривожланишига ва халқаро майдондаги позицияларининг яқинлашишига хизмат қилади. Ўзбекистон ҳар доим Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаган. Ўзбекистон раҳбари ва бошқа расмийларнинг бу борадаги қатор баёнотлари бунга мисол бўла олади.
ЎзА