ФИФА президенти коронавирусга чалинди
ФИФА президенти Жанни Инфантино коронавирус тестидан ўтди ва унинг натижаси ижобий чиқди, деб хабар бермоқда Goal.
ФИФА президенти Жанни Инфантино коронавирус тестидан ўтди ва унинг натижаси ижобий чиқди, деб хабар бермоқда Goal.
Маълум бўлишича, тест натижалари сешанба куни маълум бўлган. Инфантинода ҳозирча коронавируснинг енгил аломатлари қайд этилган. У энди 10 кун мобайнида ўзини-ўзи изоляция қилади ва карантинда бўлади.
«Сўнгги кунларда Инфантино билан алоқада бўлган барча инсонлар изоляцияга олинган. ФИФА президент Инфантинонинг тезроқ соғайиб кетишига тилакдош», дейилади хабар матнида.
Таъкидлаш жоиз, Жанни Инфантино 2016 йилдан буён Халқаро футбол ташкилотига раҳбарлик қилиб келмоқда. Коррупция можароларидан сўнг истеъфога чиққан Йозеф Блаттердан кейин президентлик курсисини эгаллаган Инфантинонинг ўзи ҳам бир қатор юридик ташкилотлар томонидан назорат остида турибди.