FIDE рейтинги: Синдоров ва Абдусатторовнинг кўрсаткичлари қандай?
Халқаро шахмат федерацияси жорий йил сентябрь ойи учун эълон қилган янгиланган рейтингда Жавоҳир Синдоров ўз мақомини мустаҳкамлашга, Нодирбек Абдусатторов ўтган ойдаги ўрнини битта поғона юқорига кўтаришга эришди.
Айтиш лозимки, Жавоҳир Синдоров ўтган август ойида эришган натижалари ҳолатида ўз ҳисобига +1 рейтинг очко қўшган ҳолда (2778) дунёнинг 4-рақамли шахматчиси мақомини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.
Маҳоратли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов эса 2762 рейтинг очко билан ўтган ойдаги ўрнини 1 та қаторга юксалтириб, 7-поғонани банд этишни уддалади.

Ҳикару Накамура (АҚШ) ҳамюрти Фабиано Каруанани ортда қолдириб, жаҳон рейтингида 2-ўринга чиқиб олди.
Кучли ўнликдан жой олган шахматчилардан ҳиндистонлик Праггнанандҳа бирданига 4 поғона юқорилади. Ўз ҳисобига +11 рейтинг очкоси қўшган ҳинд шахматчиси 8-ўринга кўтарилди.
Шунингдек, Уэсли Со (АҚШ) +9 очко билан 5-ўринни, Аниш Гири(Нидерландия) -7 очко билан 3 ва Фабиано Каруана -3 очко билан 3-ўринни банд этди.
Т.Рўзиев, ЎзА