Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика соҳасида илм-фан билан саноат бир-биридан “узилиб” қолгани қайд этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Тадбирда фармацевтика корхоналари вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Бугунги кунда фармацевтика йўналишидаги 6 та илмий-тадқиқот институтида 300 дан зиёд олимлар фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, фармацевтика олийгоҳларини йилига 1 мингга яқин ёшлар тамомламоқда.  

Лекин соҳада илм-фан билан саноат бир-биридан “узилиб” қолгани қайд этилди.  

Шу муносабат билан Кимё-фармацевтика, Вакцина ва зардоблар ҳамда Шарқ табобати институтлари негизида Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил қилинади.  

Ушбу институт “Тошкент фарма парк”да жойлашади ва олимларга бу ердаги корхоналар билан илмий тадқиқотларни ўтказиш учун шароит яратилади.  

Бунинг учун парк ҳудудида клиниколди тадқиқотларини ўтказиш лабораторияси (vivariy), синов-тадқиқотлар учун био ва кимё лабораториялари ташкил қилинади. Шунингдек, 250 ўринли халқаро клиник тадқиқотлар маркази ҳам барпо этилади.

ЎзА