Фарғонанинг фаол ва ташаббускор хотин-қизлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аёл – мўътабар зот. Бугуннинг аёли Ватанимиз тараққиёти, оила ва жамият ҳаётида муҳим ўрин ва мавқега эга. Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча жабҳалар, хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда хотин-қизлар самарали меҳнат қилмоқда.
[gallery-10862]
Фарғона вилоятида ҳам барча соҳалар, айниқса, ишлаб чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда қишлоқ хўжалигида фаол ва ташаббускор аёллар кўплаб топилади. Улар ўз фидойи меҳнати билан эл орасида обрў-эътибор қозонган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА