Фарғоналик боксчи қизлар умумжамоада етакчиликка эришди
Тошкентдаги “Zo‘r TV” телеканалининг “Renessans Hall” мажмуасида бокс бўйича давом этаётган Ўзбекистон чемпионатининг аёллар ўртасидаги финал баҳсларида бир қатор тажрибали боксчи қизлар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлса-да, ўнлаб ёшлар илк бор мамлакат чемпионатининг совриндори, деган юксак номга сазовор бўлишди.
Мамлакат чемпионати ғолиб ва совриндорларни аниқлабгина қолмай, жойларда маҳоратли ёшларни тайёрлаётган мураббийларнинг салоҳиятини, ҳудудларда ушбу спорт турига берилаётган эътиборни ҳам акс эттирадики, бокс бўйича ўтказилаётган чемпионат ҳам айни масалаларга қайсидир маънода ойдинлик киритмоқда.
Ўзбекистон чемпионатида Фарғона вилояти боксчи қизлар терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоада 1-ўринни эгаллади. Совринли ўринларнинг сони жиҳатдан эса 1 та олтин, 3 та кумуш, 5 та бронза медали билан Жиззах вилояти боксчи қизлар жамоаси етакчиликка эришди.
Мусобақаларда шунингдек, Бухоро жамоаси 2 та олтин, 4 та бронза, Самарқанд вилояти жамоаси 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза, Хоразм 2 та олтин, 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, ўзбек боксининг шонли зарварағига ўз спортчилари номини муҳрлашди.
Чемпионатда кутилганидек Ситора Турдибекова, Нигина Ўктамова, Сабина Бобоқулова, Навбаҳор Ҳамидова, Феруза Казакова каби терма жамоанинг етакчилари 1-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
-48 кг:
1. Фарзона Фозилова
2. Робияхон Бахтиёрова
3. Жасмин Тоҳирова
3. Сарвиноз Қўшбоқова
-50 кг:
1. Сабина Бобоқулова
2. Гулсевар Ғаниева
3. Севинч Муратова
3. Гулсевар Йўлдошева
-52 кг:
1. Феруза Казакова
2. Зилолахон Юсупова
3. Мунаввар Фозилова
3. Сабина Раззоқова
-54 кг:
1. Азиза Ёқубова
2. Мухлиса Хушвақтова
3. Саидахон Раҳмонова
3. Узукжамол Юнусова
-57 кг:
1. Нигина Ўктамова
2. Ҳамробону Маъмуржонова
3. Феруза Шарипова
3. Дилафрўз Ондаева
-60 кг:
1. Ситора Турдибекова
2. Рашида Тагирова
3. Фарангиз Олимжонова
3. Маҳлиё Ҳабибуллаева
-63 кг:
1. Дилфуза Бекова
2. Одинахон Исмоилова
3. Моҳира Аҳмедова
3. Райҳона Қодирова
-66 кг:
1. Навбаҳор Ҳамидова
2. Айсанем Саруарова
3. Мухлиса Тоҳирова
3. Маржона Зияева
-70 кг:
1. Ойша Тоирова
2. Мавлуда Мовлонова
3. Хадичабону Абдуллаева
3. Дилором Нажимова
-75 кг:
1. Азиза Зокирова
2. Азиза Усмонова
3. Мадинабону Салоҳиддинова
3. Шаҳзода Утақулова
-81 кг:
1. Соҳиба Рўзметова
2. Машҳура Солибоева
3. Диёра Фармонқулова
3. Назира Хуррамова
+81 кг:
1. Олтиной Сотимбоева
2. Диёрахон Абдуманнобова
3. Мадина Норматова
3. Зарафшон Хожамбергенова
[gallery-21463]
Чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги финал жанглари давом этмоқда.
Т.Рўзиев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА