Фарғонада ёшлар иштирокида «Мустақиллик дарси» ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм томонидан Фарғона давлат техника университетида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан «Мустақиллик дарси» ташкил этилди. Унда Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.\
Тадбирда мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда ёш авлодни Ватанга садоқат ва юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
[gallery-31406]
Қуролли Кучлар фахрийлари ҳарбий хизмат йилларида орттирган тажрибалари, ҳаёт йўли ва Ватан ҳимоясидек шарафли бурчни адо этиш билан боғлиқ хотиралари билан ўртоқлашди.
Самимий мулоқот давомида талаба-ёшлар фахрийларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.
Шунингдек, Қуролли Кучларимизда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг жанговар ва маънавий-руҳий тайёргарлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА