Фарғонада “Саломатлик сайиллари” давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан айни кунларда юртимиз бўйлаб “Саломатлик сайиллари” акцияси бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.
Фарғона вилоятининг Қувасой ҳамда Марғилон шаҳри ва Бағдод туманида ташкил этилган акцияда минглаб аҳоли республика ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг малакали мутахассислари ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди.
[gallery-11306]
Тадбир давомида ушбу ҳудудларда 2 минг 908 нафар фуқарога амбулатор, 227 нафарига стационар шароитда даволаниш учун йўлланма берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор ўнлаб беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказиш белгиланди.
Акция вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА