Фарғонада муддатли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёд қилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ қўшинларида бошланғич ҳарбий тайёргарликка эга бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар тантанали равишда Ватанга қасамёд қилди.
Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўташ учун юртимизнинг турли нуқталаридан саралаб олинган муддатли ҳарбий хизматчилар ёдида мазкур тадбир бир умрга муҳрланиб қоладиган бўлди. Тантанали тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов аскарларга мудофаа вазирининг табригини ўқиб эшиттирди ва самимий тилакларни билдирди.
Тадбир саф майдонига Ватанимиз ва Мудофаа вазирлиги байроғи олиб кирилиши билан бошланди. Шундан сўнг йигитлар қатъият ва ишонч билан халқимиз ҳамда она Ватанимиз олдидаги йигитлик бурчини адо этиш учун кенг жамоатчилик гувоҳлигида тантанали қасамёд қилди. Муддатли ҳарбий хизматчиларга Президент совғалари топширилди. Ҳарбий оркестр ва фахрий қоровул чиқишлари янада кўтаринкилик бахш этди.
[gallery-11570]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА