Фарғонада Конституция байрами кенг нишонланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали байрам тадбирини Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кириш сўзи билан очиб, жорий йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямиз халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаётимиз учун мустаҳкам ҳуқуқий асосга айланганини таъкидлади.
[gallery-14977]
Байрам тантаналари таниқли санъат усталарининг катта гала-концерти билан давом этди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА