Фарғонада эндокрин касалликлари мавзусида семинар ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида «Эндокринологик ёрдамнинг самарали ҳамда замонавий тизимини шакллантириш, касалликлар ва уларнинг асоратлари профилактикасини такомиллаштириш, аҳолига юқори малакали эндокринология ёрдамини кўрсатиш сифатини ҳамда ушбу йўналишдаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш» мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирни Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Феруза Ҳайдарова олиб борди. Шаҳар ва туман тиббиёт муассасаларидан келган 50 нафарга яқин эндокринолог шифокор қатнашган семинарда машғулотлар, тақдимотлар, савол-жавоблар ўтказилди.
Семинарда тизимнинг бирламчи бўғинида эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ва бошқариш дастурларини амалиётга жорий этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш, шунингдек, тор соҳа мутахассислари фаолиятига эндокрин касалликларни ташхислаш, асоратларининг олдини олиш каби маърузалари тингланди.
[gallery-5987]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат) ЎзА