Фарғонада картошка арзон нархда сотилмоқда
Орадан бир кун ўтиб вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Фарғона ҳамда Марғилон шаҳарлари бозорларида сотиш учун 70 тонна сара картошка олиб келинди ва бозор омборларига туширилди.
Хабар берганимиздек, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев секторлар раҳбарлари билан бирга шаҳар-туман деҳқон бозорларида маҳсулотлар таъминлангани ва нарх-наво масалалари билан танишган эди. Унда вилоятнинг Фарғона ва Марғилон шаҳарлари бозорларида картошкага эҳтиёж катта бўлаётгани, захира миқдорини доимо тўлдириб бориш зарурлиги ҳақида масъулларга қатъий топшириқ берилди. Хўш, уларнинг ижроси қандай бўлди?

Орадан бир кун ўтиб вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Фарғона ҳамда Марғилон шаҳарлари бозорларида сотиш учун 70 тонна сара картошка олиб келинди ва бозор омборларига туширилди.
Бу картошканинг 34 тоннаси Марғилон дехқон бозорига келтирилди. Бундан ташқари шаҳар ҳокимлиги ҳамда деҳқон бозори маъмурияти ташаббуси билан яна 20 тонна картошка, 20 тонна сабзи ва пиёз ҳам олиб келиниб, аҳолига арзон нархларда сотиш йўлга қўйилди.
Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозорида ҳам айни вақтда бир килограмм картошка 3 минг 500 сўмдан сотиляпти. Бозор омборида етарли захира яратилди.
Маълум бўлишича, карантин даврида аҳолининг картошка маҳсулотига бўлган талаби янада ошган.