Фарғонада барча беморлар тўлиқ соғайди
Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор дарддан холос бўлди.
Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор дарддан холос бўлди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Тузалган бемор (40 ёшли эркак) Олтиариқдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда вирус юқтириб олган.
Шундай қилиб, вилоятда 157 нафар коронавирусга чалинган беморларнинг барчасини тузалишига эришилди. Ёзёвон туманида яшаган, умра сафарида бўлиб қайтган бемор аёл сурункали касаллиги туфайли вафот этган.
Бугунги кунда вилоят ҳудудида шифохонада 58 нафар, уй шароитида 1 минг 839 нафар фуқаролар 14 кунлик карантинга олинган.
Ўтган даврда 43 минг 178 нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси “COVID-19”га текширилди. Бугунги кунда вилоят санитария эпидемиологик осойишталик маркази ва Қўқон шаҳар “Евромед” хусусий клиникасида коронавирус касаллигига текширувлар ўтказиб келинмоқда. Зарурат туғилса қўшимча лабораториялар ташкил этиш юзасидан захира лабораториялар рўйхати шакллантирилган.
Шундай қилиб Фарғона вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланди.