Фаол ёшлар етакчиларининг ота-оналари тақдирланди
Маълумки, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маҳаллаларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда энг самарали натижа кўрсатган ёшлар етакчилари аниқланиб, ҳар чорак якунида тақдирланади.
Бу рўйхатдан жой олган ёшлар етакчилари маҳалла тизимида ўз билим ва фидойиликлари билан ёшларга йўл кўрсатиб, уларнинг мақсад ва интилишларини амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Эндиликда уларнинг муваффақиятига бевосита ҳисса қўшган ота-оналари ҳам эътироф этилмоқда.

Хусусан, Андижон, Наманган, Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича Республика комиссияси томонидан ёшлар етакчиларининг ота-оналарига миннатдорлик билдирилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА