Фаол ходимларнинг фарзандларига байрам совғалари топширилди
Гулистон шаҳрида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Сирдарё вилояти ички ишлар идораларида хизмат бурчини ўтаётган бир гуруҳ фаол ходимларнинг оила аъзолари учун байрам дастурхони ёзилди.
Гулистон шаҳрида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Сирдарё вилояти ички ишлар идораларида хизмат бурчини ўтаётган бир гуруҳ фаол ходимларнинг оила аъзолари учун байрам дастурхони ёзилди.
Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилган байрам тадбирида ички ишлар идоралари ходимларининг оила аъзолари ва уларнинг фарзандлари иштирок этди.


– Хизмат бурчини ҳалол, виждонан ва фаол ўтаётган, эл-юрт осойишталиги, фуқароларимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ходимларимизни рағбатлантириш мақсадида уларнинг оила аъзолари ва суюкли фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этдик, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Мавлонов. – Ички ишлар ходими қачонки оиласида тинчлик ва хотиржамлик бўлса, хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашади, зиммасига юклатилган топшириқларни ҳалол, виждонан ўтайди. Демак, уларнинг хизматдаги фаоллигида оиласи, турмуш ўртоғининг алоҳида ўрни бор. Шу боисдан ҳам уларнинг оила аъзолари, фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этдик.


Тадбирда тизим ходимларининг фарзандларига янги ўқув йили бошланиши муносабати билан байрам совғаси сифатида сумка, дарсликлар ва ўқув қуроллари топширилди.
Байрам тадбирида жажжи меҳмонлар томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.