Фаол аёллар - жамият истиқболи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаоллик кўрсатаётган аёллар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ва туман-шаҳар ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўлимлари масъуллари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.
Фарғона вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали, адлия, ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун” лойиҳасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оилада аёлларнинг ўрни каби масалалар кун тартибидан жой олди.
[gallery-21799]
Семинарда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавлонова Президентимиз томонидан илгари сурилган “Жамиятда битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади”, деган эзгу ғояни амалиётга изчил татбиқ этишнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Китобхонликни тарғиб этиш, давлат фуқаролик хизматида гендер тенглик, хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларини тўла таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини юксалтириш бўйича манзилли ишлар муҳокама этилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА