Фаластиннинг Рамаллаҳ туманида отишма содир бўлди
Сешанба куни Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Рамаллаҳ туманида отишма содир бўлди, деб хабар тарқатди Исроил армияси матбуот хизмати.
«КАН» телерадиокомпаниясининг хабар беришича, гап фаластинликлар билан исроиллик ҳарбийлар ўртасида юз берган отишма ҳақида бормоқда. Исроил армиясининг икки аскари жароҳат олгани маълум қилинди.