Европарламент Brexitни маъқулламайди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг қироллик Евроиттифоқдан чиқишига оид таклифлари мавжуд муаммоларни бартараф этмаслиги туфайли Европарламент уларни маъқулламайди.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг қироллик Евроиттифоқдан чиқишига оид таклифлари мавжуд муаммоларни бартараф этмаслиги туфайли Европарламент уларни маъқулламайди.
ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда Европарламентнинг Brexit бўйича маслаҳат гуруҳининг Брюсселда берган баёнотида сўз юритилади.
“Гуруҳ Буюк Британия бош вазирининг таклифлари айни шу ҳолатда Европарламент тасдиқлаши мумкин бўлган битим учун асос бўлмайди, деб ҳисоблайди. Негаки таклифларда мавжуд муаммолар ечими кўрсатилмаган”, дейилади баёнотда.