Европа давлатларнинг ҳарбий ҳаражатлари самарасиз деб баҳоланмоқда
Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг ҳарбий ҳаражатлари ҳозир 200 миллиард долларни ташкил қилади, бу эса, Россиянинг мудофаа ҳаражатларига таққослаганда тўрт баравар кўп.
“ТАСС” хабарига кўра, бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Еврокенгашнинг ташқи ишлар ва мудофаа масалаларига бағишланган йиғилиши якуни бўйича матбуот анжуманида фикр билдирган.
“Мудофаага сарфлаётган ҳаражатларимиз Россияникидан тўрт баравар кўп, лекин етарли даражада самарали эмас. Хитой ҳам мудофаага шунча маблағ сарфлаяпти”, деди у ва ЕИ ҳарбий ҳаражатини ошириши кераклигини таъкидлади.