Европа АҚШ қарорини хавотир билан кутмоқда
Хабар қилинганидек, 14-16 февраль кунлари Мюнхенда бўлиб ўтадиган Хавфсизлик конференциясида Россия, Украина ва АҚШ юқори мартабали вакиллари учрашуви кўзда тутилган. Москва 2022 йил ушбу анжуманда иштирок этишдан бош тортган, 2023 йил эса тадбирга таклиф қилинмаган.
ЕИ давлатлари қизғин ҳозирлик кўраётган конференция натижасини олдиндан башорат қилиб бўлмайди, деб ёзди “Politico” нашри.
– АҚШ бизга нима таклиф қилишини билмаймиз, ҳамма конференцияни кутяпти, – деган Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский.
ЕИ етакчилари Мюнхенда Владимир Зеленский билан музокара ўтказиши керак бўлган АҚШ вице-президенти Жей-Ди Вэнсни ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Нашр европаликларни Украина бўйича Америка режаси тақдимоти ҳам жуда қизиқтираётганини эслатган. Шу билан бирга конференциядан сўнг Вашингтоннинг ЕИга нисбатан янги муносабати ҳам аёнлашади, дейилган хабарда.